Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"ЁШЛАР ДАФТАРИ"ГА КИРИТИЛГАН ЯНА 30 НАФАР ЁШГА ДЕҲҚОНЧИЛИК УЧУН ЕР АЖРАТИБ БЕРИЛДИ

×

 2021-03-23 10:09:06    728

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида қишлоқ жойларда янги иш ўринлари яратиш, ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида уларга ер ажратиб бериш ишлари давом этмоқда.

Бугун “Бегмурод”, “Чорбоғ”, “Султон” маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи “Ёшлар дафтари”га киритилган, қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилиш истагида бўлган 30 нафар ишсиз ёшларга деҳқончилик фаолияти билан шуғулланишлари учун 10 сотихдан ер майдони ажратиб берилди.

Шу муносабат билан ташкилланган тадбирда туман ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев иштирок этиб, бу имкониятлардан унумли фойдаланиб, мўл ҳосил олиш ва даромадни кўпайтириш зарурлигини, бунинг учун барча шароитлар яратиб берилишини таъкидлади.

Соҳа мутахассислари томонидан ёшларга эртанги экинлар турлари, уларни экиш ва парваришлаш агротехникаси ҳақида батафсил тушунчалар берилди.