Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприк туманида судьялар томонидан навбатдаги қабул ўтказилди

 2022-08-13 09:31:18    214

PDF yuklash
Chop etish


Аҳоли вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқот асосида муаммоларни аниқлаш ва уларни жойида бартараф этиш, фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш мақсадида халқ қабулхонасида судлар томонидан навбатдаги қабул ўтказилди.
Унда фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро суди судьяси Б. Норов ҳамда туман суд органлари масъуллари иштирок этди. 
Қайд этилишича, қабулда ўнга яқин фуқаролар суд-ҳуқуқ ва бошқа масалаларга оид мурожаатлари билан қатнашган. 
Қабул давомида аҳолини қийнаётган муаммолар ечими юзасидан аниқ чоралар белгиланиши билан биргаликда, зарурий ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам берилди. 
Ечими учун маълум муддат талаб этиладиган мурожаатлар бўйича қўшимча ўрганишлар белгиланиб, суд органлари томонидан назоратга олинди.