Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“Обод қишлоқ” дастури амалда: қишлоқ кўчаларига асфальт ётқизилди

 2022-10-07 16:27:42    206

PDF юклаш
Чоп этиш


Учкўприк туманидаги “Кичик кенагас” маҳалла фуқаролар йиғини “Обод қишлоқ” дастури асосида кўркам қиёфа касб этмоқда.
Қишлоқ ва маҳаллалардаги йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва ободонлаштириш, янги хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этиш, шунингдек, уларда истиқомат қилаётган аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, бу борадаги ишларни юқори босқичга кўтаришда Президентимиз ташаббуси билан бошланган “Обод қишлоқ” дастури муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 23 мартдаги “2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Учкўприк туманидаги “Кичик кенагас” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам кенг кўламли қурилиш-ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, туман йўлсозлари томонидан дастур ижроси доирасида “Кичик кенагас” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ички йўллар равон ва соз ҳолатга келтирилмоқда. 
Маҳалла ҳудудидаги Тадбиркорлар кўчасининг 650 метр, Юқори кўчасининг 350 метр қисмига асфальт ётқизилди.
Қайд этилишича, шу кунга қадар “Кичик кенагас” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги қарийб 3 минг метр ички йўллар асфальтланди. Шунингдек, 1 минг 100 метрдан ортиқ кўчаларга бетон қоплама ётқизилди.