Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Қадринг баланд бўлсин, она тилим!

 2022-10-15 10:33:35    174

PDF юклаш
Чоп этиш


Учкўприк туманида “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинганининг 33 йиллиги ва Ўзбек тили байрами куни кенг нишонланмоқда. Туман ҳокимлиги ташаббуси билан жойларда “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” шиори остида маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Бугун туман маданият марказида ушбу қутлуғ сана муносабати билан тантанали байрам тадбири ўтказилди. Унда туман ҳокимлиги, ташкилотлар, таълим муассасалари вакиллари, ижодкорлар, иқтидорли ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Байрам тадбирида Фарғона вилояти ҳокимининг маслаҳатчиси Соҳибжамол Тонготарова иштирок этиб, барча учкўприкликларни ўзбек тили байрами билан қутлади.

– Она тили миллатнинг руҳи, борлигимиз ва бирлигимиз тимсолидир, уни асраш ва ривожлантириш ҳар бир фуқаронинг инсоний бурчи ҳисобланади, – деди вилоят ҳокими маслаҳатчиси. – Тил ҳар бир миллат маданиятининг ўзагидир. Шу сабабли ҳам тилнинг сақланиши халқ тараққиёти ва келажагини белгилайди. Тил халқни бирлаштиради, тарбиялайди, ўқитади, урф-одат ва анъаналарини сақлайди. Шундай экан, она тилимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтириш, уни миллий ва умумбашарий тушунчалар асосида тараққий этган тиллар сафига қўшишда ҳар биримиз тилимизга чуқур ҳурмат билан ёндашишимиз лозим.

Тадбирда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим қадамларидан бири бўлгани алоҳида қайд этилиб, истиқлол йилларида барча соҳаларда бўлгани каби тилимиз тараққиётида ҳам муҳим ўзгаришлар юз бергани таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан сўнгги йилларда юртимизда давлат тили мақомини янада юксалтиришга қаратилган муҳим ташаббуслар илгари сурилмоқда. Президентимизнинг 2019 йил 21 октябр кунги фармони билан ушбу сана юртимизда Ўзбек тили байрами куни деб белгиланди.

Тадбир давомида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” шиори остида ўтказилган “Ўзбек тилим – ифтихорим” эсселар танловининг туман босқичи ғолиблари фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбирда буюк аждодларимизнинг ғазал ва шеърларидан намуналар ўқилди. Саҳна асарларидан парчалар намойиш этилди. Санъаткорларнинг нафис куй-қўшиқлари барчага хуш кайфият улашди.

Туманда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.