Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 93 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприк туманида эҳтиёжманд хотин-қизларга замонавий тикув машиналари топширилди

 2022-11-01 14:00:11    169

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприкда туман ҳокимлиги ҳамда оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан ҳудудларда оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, ногиронлиги бор, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

“Аёллар дафтари”га киритилган бир гуруҳ хотин-қизларга уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш, бандлигини таъминлаш мақсадида замонавий тикув машиналари субсидия асосида бепул топширилди.

“Маҳаллабай” ўрганишлар давомида “Яккамулла” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Хуршида ҲайдароваАёллар дафтари” рўйхатига олинган.

Ўз хонадонида тикувчилик фаолиятини йўлга қўйиш учун туман ҳокимлигидан тикув машинаси олишда кўмак сўраган Хуршиданинг мурожаати ечими узоққа чўзилмади.

Оиланинг турмуш шароитини яхшилаш, даромадини ошириш мақсадида унга замонавий тикув машинаси беғараз тақдим этилди.

Чанг қишлоғида яшовчи Ноила Маҳмудова ҳам “Аёллар дафтари”га киритилган. Унга ҳам субсидия асосида замонавий тикув машинаси берилди.

Учкўприк тумани ҳокими Аброржон Асқаров иштирокида ўтказилган тадбирда шу каби 20 нафар хотин-қизга маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида тикув машиналари топширилди.

Маълумот ўрнида, 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида тумандаги эҳтиёжманд оилаларнинг 54 тасига худди шундай тикув машиналари етказиб берилган.

"Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга манзилли ёрдам кўрсатиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар давом этмоқда.