Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Милтиқчида электр таъминоти қуввати қарийб уч баробарга оширилди

 2022-11-28 16:10:50    170

PDF юклаш
Чоп этиш


Учкўприк туманида аҳолисини сифатли электр энергияси билан таъминлаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастурига асосан ҳудудларда таъмирлаш ва реконструкция ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Жумладан, тумандаги “Истиқбол” маҳалла фуқаролар йиғини Милтиқчи қишлоғида жойлашган қуввати 1600кВА бўлган трансформатор 4000кВА қувватли янгисига алмаштирилди. Натижада ҳудуддаги аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг электр таъминоти қуввати қарийб уч баробар ортишига эришилди.
Куч трансформаторини катта қувватлисига алмаштириш жараёнига Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан 40 нафардан ортиқ малакали мутахассислар, 10 дан ортиқ махсус транспорт воситалари жалб этилди.
Маълумот учун, “Милтиқчи” подстанцияси тумандаги “Палохон”, “Истиқбол”, “Ғиждон” ва “Ғозиғиждон” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларини электр энергияси билан таъминлайди.
2020 йилнинг ноябрь ойида Милтиқчи қишлоғида жойлашган қуввати 250кВА бўлган трансформатор 400кВА қувватли янгисига алмаштирилган, қўшимча 1600кВА қувватли янги трансформатор олиб келиниб, ўрнатилган эди.