Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 1 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Аҳоли мурожаатлари асосида Қўнғирот кўчасига асфальт ётқизилди

 2022-11-28 16:11:33    157

PDF юклаш
Чоп этиш


Учкўприк туманида маҳаллий йўллар ҳолатини яхшилаш, уларни жорий таъмирлаш ва асфальтлаш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.
Аҳоли мурожаатлари асосида туман йўлсозлари томонидан “Пучуғой” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ички йўллар равон ва соз ҳолатга келтирилмоқда. 
Учкўприк тумани ҳокимлиги ва Ўзбекистон Президентининг Учкўприк туманидаги халқ қабулхонаси томонидан ушбу ҳудудни "маҳаллабай" ўрганиш жараёнида аҳоли мурожаатлари асосида ички кўчаларни асфальтлаш масаласи кўтарилган эди. 
Ушбу мурожаат қисқа фурсатда ижобий ҳал этилиб, мазкур маҳалла ҳудудидаги ички йўлларни таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.
Манзилли дастур асосида маҳалла ҳудудидаги Қўнғирот кўчасининг 500 метр қисмига тўлиқ асфальт ётқизилди. Шунингдек, ҳудудда аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларида электр энергияси таъминотини яхшилаш чоралари кўрилмоқда.