Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприк туманида 14 та маҳалладаги 11 километр ички йўлларга шағал ётқизилди

 2022-11-28 16:12:25    156

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Туман ҳокимлигининг ташаббуси билан маҳаллалар ҳудудларида босқичма-босқич ободонлаштириш, ички йўллар ҳолатини яхшилаш, уларни жорий таъмирлаш, шағаллаш ва асфальт ётқизиш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.
Маҳаллаларда йўл инфратузилмаси билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ички кўчаларни таъмирлаш, ёғин-сочинли кунларда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ҳудудларда босқичма-босқич шағаллаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
“Палохон” маҳалла фуқаролар йиғини аҳоли вакиллари қишлоқдаги ички йўлларга шағал ётқизишда туман ҳокимлиги ва халқ қабулхонасидан амалий ёрдам сўраган эди.  
Қисқа фурсатда аҳоли мурожаатлари асосида мазкур маҳалла ички йўлларига шағал ётқизиш ишларига киришилди. Ҳозирда маҳалла фуқаролар йиғинидаги таъмирталаб ҳолатга келиб қолган 1 минг 800 метр кўчаларга шағал ётқизилди.
Қайд этилишича, шу кунга қадар тумандаги 14 та маҳаллада қарийб 11 километр ички йўлларга шағал ётқизилган.