Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирда 1000 туп кўчат экилди

 2023-03-06 10:15:23    217

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк тумани “Боғибўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтказилган кўргазмали семинар давомида минг туп дарахт кўчатлари экилди.
Кўчат экиб боғ барпо этиш, атроф-муҳитни тоза-озода сақлаш халқимизнинг асрлар синовидан ўтган миллий қадриятларидир. Бугун ана шу эзгу анъана давом этиб, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатига айланди.
Айни кунларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик”нинг баҳорги мавсуми бошланди.
Бугун “Боғибўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Унда сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари иштирок этди.
Тадбирда туман ҳокими Аброржон Асқаров таъкидлаганидек, айни вақтда туманнинг барча қишлоқ ва маҳаллаларида “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати тадбирлари изчиллик билан амалга оширилмоқда. Аҳоли яшаш манзиллари, корхона, ташкилот ва муассасалар атрофлари яшил ҳудудга айлантирилмоқда.
Бутун мамлакатимизда бўлгани каби Учкўприк туманида ҳам лойиҳага қизғин ҳозирлик кўрилди. Кўчат экиш ишларининг жорий йил баҳорги мавсуми учун манзарали ва мевали дарахт, бута кўчатларини экиш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра бу мавсумда 521 минг тупдан зиёд дарахт кўчатлари экилиши режалаштирилган.
Семинар доирасида туман ҳокими ва ўринбосарлари, ёшлар етакчилари, маҳалла фаоллари томонидан мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Қайд этилишича, шу куни “Қўқон” эркин иқтисодий зонасига туташ ҳудудда 300 туп мевали, 700 туп манзарали дарахт кўчатлари экилиб, мўъжаз боғ ташкил этилди.
Таъкидлаш жоиз, тупроққа қадалаётган ҳар туп ниҳолнинг нафақат экилиши, балки ушбу кўчатларнинг ўз вақтида суғорилиб, беталофот кўкариши ҳам туман ҳокимлиги, секторлар раҳбарлари ва мутасадди ташкилотларнинг қатъий назоратига олинди.
Бу каби кўргазмали семинарлар ва кенг кўламли кўчат экиш акциялари туманнинг барча маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилмоқда.