Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприклик ўқувчи-ёшлар замонавий касбларга қизиқиш билдирмоқда

 2023-03-06 10:18:30    174

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани умумтаълим мактабларида хорижий тиллар ва касб-ҳунарларни ўргатишни йўлга қўйиш бўйича белгиланган амалий ишларга киришилди.

Дастлаб тажриба-синов тариқасида тумандаги 4 та умумтаълим муассасасида сўровнома ўтказилиб, ўқувчилар томонидан ўзлари қизиқиш билдирган 5 тадан 10 тагача касблар танлаб олинди.

Ҳозирда ушбу билим даргоҳларида касб-ҳунар ўргатиш устахоналари ташкил этилиб, зарур жиҳозлар билан таъминланмоқда. Ўқувчилар меҳнат бозорида талаб юқори бўлган тикувчилик, қандолатпазлик, компьютер дастурлаш, маркетинг, сартарошлик каби касбларни ўрганишга катта қизиқиш билдирган. Ёшларнинг қизиқишидан келиб чиқиб яқин истиқболда янги ва замонавий касблар бўйича қўшимча тўгараклар очиш ҳам режалаштирилмоқда.

Хусусан, тумандаги 15-умумтаълим мактаби ўқувчиларни хорижий тиллар ва касбга йўналтириш бўйича намуна сифатида танлаб олинди. Айни пайтда таълим масканида ўқувчиларга инглиз ва француз тиллари, замонавий касблар, шу билан бирга дурадгорлик, кўрпа қавиш, чеварчилик каби ҳунарлар пухта ўргатила бошланди.