Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маҳаллаларда ифторлик маросимлари ўтказилмоқда

 2023-04-01 09:59:04    181

PDF yuklash
Chop etish


Рамазон ойи – эзгу фазилатлар ва меҳр-мурувват ойи. Бу ойда кишилар бир-бирини йўқлайди. Эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, совға-саломлар берилади, ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилади. Ифторлик дастурхонлари ёзилиб, кўнгиллар шод этилади.
Президентимиз ташаббуси билан Муборак Рамазон ойи муносабати билан маҳаллаларда рўзадорлар учун ифторликлар ташкил этилиб, хайр-эҳсон ишлари амалга оширилмоқда.
Туман ҳокимлиги ва "Маҳалла" хайрия жамоат фонди кўмагида “Тошкентлигузар”, “Палахон”, “Фаровон”, “Яккатут”, “Ҳасанқора” маҳалла фуқаролар йиғинларида нуроний отахон ва онахонлар, маҳалла фаоллари, оқсоқоллар, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган фуқаролар учун ифторлик дастурхони ёзилди. 
Ифторлик маросимларида 650 нафарга яқин рўзадорлар, меҳнат фахрийлари, ёшу кексалар дастурхон атрофида жам бўлди. Файзли дастурхон атрофида кечган суҳбатларда туманда ҳудудларни обод қилиш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, барча 30 апрель куни ўтказиладиган референдумда фаол қатнашишга чақирилди.
Тўкин дастурхон атрофида Муборак Рамазон ойида инсонийлик туйғулари бўлмиш меҳр-муҳаббат, саховат ва оқибат ҳақида сўз юритилди. Нуронийлар юртимиз тинчлиги ва осойишталиги учун шукроналик билдириб, дуога қўл очди.  
Рамазон ойининг фазилатлари, одамларнинг бир-бирига меҳр-оқибати мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланди. Ифторлик олдидан рамазони шариф шукуҳи, давлат томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида  сўз борди. 
Бу каби хайрия тадбирлари, ифторлик маросимлари туманнинг барча маҳаллаларида ўтказилмоқда.