Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ҳасанқора”да 1 минг 200 метр тармоқ тортилиб, 2 та сув минораси ўрнатилади

 2023-05-05 15:10:29    123

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида аҳолининг яшаш шароити ва турмуш фаровонлигини юксалтириш, ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражасини ошириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
“Ҳасанқора” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам давлат дастурлари ижроси доирасида ички йўлларни таъмирлаш, электр таъминотини яхшилаш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича кенг кўламли қурилиш-ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Бугунги кунга қадар маҳалла фуқаролар йиғинида 1 минг 200 метр траншея қазилиб, шунча масофадаги сув қувурларини монтаж қилиш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, 2 дона трансформатор пункти ва 2 дона сув насоси ўрнатилиши кўзда тутилган.
Бундан ташқари, Сомсапаз ва Сойбўйи қишлоқларидаги ичимлик суви қудуқларига ўрнатиш учун сиғими 25 метр*куб бўлган иккита сув минораси олиб келинди.
Янги тармоқ тортилиб, сув миноралари ишга туширилиши натижасида мазкур қишлоқларда истиқомат қилувчи 1 минг 900 нафардан зиёд аҳолининг муаммосига ижобий ечим топилиб, 400 дан ортиқ хонадонга тоза ичимлик суви кириб боради.
Таъкидланишича, йил охирига қадар тумандаги ўндан ортиқ маҳаллага янги сув тармоғи тортилади, қатор сув қудуқлари таъмирланади, янгилари ўрнатилади. Туманда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги ишлар режа асосида изчил давом эттирилмоқда.