Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприк туманида 688 хонадондан иборат 14 та замонавий кўп қаватли уйлар барпо этилмоқда

 2023-05-18 17:15:51    129

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк тумани “Боғибўстон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Муллазоир мавзесида намунавий хонадонлар ва замонавий кўп қаватли уйлардан иборат кичик шаҳарча қад ростламоқда. Айни вақтда мазкур мавзеда 616 хонадондан иборат 11 та 7 қаватли, шунингдек, 72 хонадондан иборат 3 та 4 қаватли уйлар қурилиши жадал давом этмоқда.

 

Шинам ва барча қулайликларга эга бўлган хонадонлар уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилалар, ногиронлиги бўлган кишилар, ёш оилалар ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёлларга ҳам субсидия асосида ажратилмоқда.

 

Мазкур янги уй-жойлар мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллигига муносиб туҳфа сифатида фойдаланишга топширилиши  режалаштирилган.

 

Таъкидлаш жоизки, туманимизда кўп қаватли уйлар қурилиши йилдан-йилга жадаллик билан ўсиб бормоқда. Сўнгги беш йил давомида “Боғибўстон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Муллазоир мавзесида жами 38 та кўп қаватли ва 152 та намунали арзон уй-жойлар қуриб битказилди.

 

Жумладан, 2019 йилда 48 хонадонли 2 та кўп қаватли уйлар ўз эгаларига топширилган бўлса, 2020 йилда 520 хонадонга мўлжалланган 15 та замонавий кўп қаватли уйлар қад ростлади. 2022 йилда эса 247 хонадондан иборат 10 та 5 қаватли замонавий уйлар фойдаланишга топширилди.

 

Аҳоли яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида замонавий турар-жой бинолари болалар ва спорт майдончалари, электр ва иссиқлик манбаи, тоза ичимлик суви ва канализация тармоқлари билан таъминланмоқда.

 

Ҳудудда давлат хусусий шериклик асосида замонавий болалар боғчаси ва бошланғич таълим мактаби фойдаланишга топширилган. Аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида эса “Тожик” кичик саноат зонаси ташкил этилди.