Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Турон” мактаб театри танловининг туман босқичи ўтказилди

 2024-04-05 09:02:24    3210

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманидаги Маданият марказида Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Маданият вазирликлари ҳамкорлигида ташкил этилган “Турон” мактаб театри танловининг маҳаллий босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Шуҳратжон Позилов ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Хуршиджон Махсудов иштирок этиб, танлов қатнашчиларга муваффақият тилашди. 
Ўқувчилар ўртасида театр санъатини кенг тарғиб қилиш, уларда нотиқлик маҳорати ва саҳна маданиятини шакллантириш, таълим муассасаларидаги ўқувчилар театр студиялари фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилаётган танловнинг туман босқичида 7-10-синф ўқувчиларидан иборат 10 та жамоа иштирок этди. 
Танлов низомига кўра, иштирокчилар “Бизнинг мактаб”,  “Маданият ва санъат билимдони” ҳамда  “Театр – ибратхона” шартлари бўйича беллашиб, ўз истеъдодларини намоён этишди.   
Танлов якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.