Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мактаб учун 220 ўринли янги ўқув биноси қурилди

 2022-09-27 15:52:45    218

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк тумани “Катта қашқар” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 53-умумтаълим мактаби учун 220 ўринли янги ўқув биноси қурилди.

 

Шунингдек, жорий йил инвестиция дастури асосида ушбу таълим масканининг мавжуд 120 ўринли биносида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

 

Янги ўқув биноси қурилиши ва таъмирлаш ишларига 3 миллиард 846 миллион сўм маблағ сарфланди.

 

53-умумтаълим мактаби 0,22 гектар майдонда жойлашган бўлиб, 1972 йилда қурилган мослаштирилган бинода фаолият кўрсатиб келаётганди. Ушбу таълим масканида 340 нафар ўқувчи 2 навбатда таълим-тарбия олаётган эди.

 

Шунинг учун 220 ўринли қўшимча ўқув биноси қурилиши ҳамда мавжуд 120 ўринли ўқув биносини таъмирлаш учун инвестиция лойиҳаси тайёрланди.

 

Мактаб ҳудудида қўшимча бино қурилиши учун ортиқча ер майдони мавжуд эмаслиги сабабли фуқаролар томонидан янги бинони маҳалла ҳудудидаги бўш майдонда қуриш таклифи билдирилган эди.

 

Ушбу ташаббусга асосан туман заҳирасидаги бўш майдонда 220 ўринли янги ўқув биноси қад ростлади. Айни вақтда янги бинога ёндош ҳудудда замонавий спорт зали қурилмоқда.