Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳасанқорада дастур асосида 1 минг 200 метр, маҳалла аҳлининг ташаббуси билан яна минг метр ички йўллар асфальтланди

 2022-11-28 16:09:26    158

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк тумани “Ҳасанқора” маҳалла фуқаролар йиғинида давлат дастури асосида 1 минг 200 метр, маҳалла аҳлининг ташаббуси билан яна минг метр ички йўллар асфальтланди.
Қайд этилишича, туманда ички йўллар ҳолатини яхшилаш, уларни жорий таъмирлаш ва асфальтлаш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.
Туман йўлсозлари томонидан “Ҳасанқора” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ички йўллар равон ва соз ҳолатга келтирилмоқда. 
Манзилли дастур асосида мазкур маҳалла ҳудудидаги Ҳасанқора ва Сомсапаз қишлоқларини боғловчи йўлнинг 1 минг 200 метр қисмига тўлиқ асфальт ётқизилди. 
Ҳудуддаги ҳоким ёрдамчисининг таъкидлашича, қишлоқ кўчаларининг шундай кўркам тус олаётганидан қувонган маҳалла аҳли ҳам хайрли ташаббус кўрсатди. Дастурдан ташқари, ўзаро ҳомийлик асосида Сомсапаз ва Ҳасанқора қишлоқларидаги яна 1 километр ички кўчалар асфальтланди.
Шунингдек, ҳудудда аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларида электр энергияси таъминотини яхшилаш учун носоз ҳолатга келиб қолган 8 дона электр таянч устунлари янгиларига алмаштирилди.