Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Эҳтиёжманд хотин-қизларнинг бандлиги таъминланмоқда

 2023-03-13 17:08:05    237

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, ногиронлиги бор, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Ана шу эзгу ишларнинг давоми сифатида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан замонавий тикув машиналари топширилмоқда. 
Мазкур тикув машиналари эҳтиёжманд хотин-қизларнинг турмуш шароитини яхшилаш, уларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш, бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия асосида бепул тақдим этилмоқда.
“Катта қашқар” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси Соҳибназар Худойберганов томонидан “маҳаллабай” ўрганишлар давомида Нигора Исроилова “Аёллар дафтари”га киритилган. 
Ўз хонадонида тикувчилик фаолиятини йўлга қўйиш учун тикув машинаси олишда кўмак сўраган Нигоранинг мурожаати ечими узоққа чўзилмади. Туман ҳокимлиги ҳамда маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази вакиллари томонидан унга замонавий тикув машинаси етказиб берилди.
Шунингдек, “Палахон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ҳавасхон Астанақуловага ҳам замонавий тикув машинаси топширилиб, иш фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашиш мақсадида фаол тадбиркорларга бириктирилди.