Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприк туманида 5 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 27 километр ички кўчаларга шағал ётқизилади

 2023-05-20 16:47:18    117

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш ишлари давом этмоқда. Туман ҳокимлигининг ташаббуси билан маҳаллалар ҳудудларида ободонлаштириш, ички йўллар ҳолатини яхшилаш, уларни жорий таъмирлаш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.

 

Маҳаллаларда йўл инфратузилмаси билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ички кўчаларни таъмирлаш, ёғин-сочинли кунларда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ҳудудларда босқичма-босқич шағаллаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

 

Айни вақтда тумандаги 5 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қарийб 27 километр ички кўчаларни шағаллаштириш ишлари бошланди.

 

Ҳозирда “Истиқбол”, “Мерган”, “Собиржон”, “Ниҳол” ва “Ғиждон” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги таъмирталаб ҳолатга келиб қолган кўчаларга шағал ётқизиш ишлари жадал давом этмоқда.