Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Замонавий пахта қабул қилиш маскани фойдаланишга топширилди

 2022-09-08 10:20:35    63

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманининг “Қораянтоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида замонавий пахта қабул қилиш маскани фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ташкилланган тадбирда Учкўприк тумани ҳокими Аброржон Асқаров, сектор раҳбарлари, Global textile пахтачилик кластери вакиллари, нуронийлар иштирок этди.
Жорий йилнинг июнь ойида туманда замонавий пахта қабул қилиш маскани, пахта тозалаш заводи, биолаборатория ва Agrotex мажмуаси қурилишига тамал тоши қўйилган эди.
Қарийб 13 гектар майдонда барпо этилаётган янги мажмуанинг лойиҳа қиймати 10 миллион долларни ташкил этади. 2023 йилнинг биринчи чорагида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган лойиҳани амалга ошириш натижасида 400 та янги иш ўрни яратилади. 
Дастлабки босқичда замонавий пахта қабул қилиш маскани бунёд этилиб, жорий йил пахта ҳосилини қабул қилишни бошлади. Лойиҳанинг кейинги босқичларида пахта тозалаш заводи, биолаборатория ва Аgrotex мажмуаси қурилиши кўзда тутилган.