2162025-09-09 14:42
Умумтаълим мактабларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган семинар ўтказилди








Учкўприк туманидаги 15-мактабда умумий ўрта таълим ташкилотларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ўқувчи ёшларни миллий қадриятларга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган семинар бўлиб ўтди.
Семинарда туман ҳокими ўринбосари Шуҳратжон Позилов, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбари ва масъул ходимлари, умумий ўрта таълим мактаблари директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирок этди.
Семинарда мактабгача ва мактаб таълими вазирининг «Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги буйруғидан келиб чиқадиган асосий вазифалар ижроси муҳокама қилинди.
Мазкур буйруққа мувофиқ, умумий ўрта таълим ташкилотларида ҳар ҳафтанинг жума куни ўтказиб келинаётган «Синф соатлари» 2025/2026 ўқув йили давомида ҳар ҳафтанинг душанба куни биринчи соатида «Келажак соати» дарслари сифатида ўқитилмоқда.
Семинар давомида мактабларда 2025/2026 ўқув йилида ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан зарур тавсиялар берилди, бу борада «Келажак соати» дарсларининг аҳамияти хусусида маърузалар тингланди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Ватан учун ижод қил, келажак учун технология ярат!
2112025-09-10 14:10


20-умумтаълим мактаби учун 660 ўринли янги ўқув биноси қурилмоқда
2252025-09-09 14:44

УЧКЎПРИК ТУМАНИ ФЕРМЕРЛАРИ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГ ФЕРМЕРЛАРГА МУРОЖААТИ
2632025-09-03 12:27