2112025-09-10 14:10
Ватан учун ижод қил, келажак учун технология ярат!







Учкўприк туманидаги ёшлар хиёбонида "Ватан учун ижод қил, келажак учун технология ярат!" шиори остида ижодкор ва технологияга қизиққан ёшлар иштирокида кўргазмали тадбир ўтказилди.
Туман ҳокимлиги, ёшлар ишлари агентлиги, мактабгача ва мактаб таълими бўлими, “Баркамол авлод” болалар маркази ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда умумтаълим мактабларининг 200 нафарга яқин ўқувчи-ёшлари робототехника ва технологияга оид ишланмалари билан қатнашди.
Тадбир давомида робототехниканинг сўнгги ютуқлари ва мураккаб технологик ишланмалардан тортиб оддий картон, ёғоч, пўкак каби материаллардан тайёрланган 100 дан ортиқ ижодий ишлар намойиш этилди.
Барча ижодий ишлар йўналишлар бўйича баҳоланиб, фаол иштирокчилар муносиб рағбатлантирилди. Энг яхши иқтидор эгалари соҳа бўйича ўқиш ва ишлаш борасида қўллаб-қувватланиши маълум қилинди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz


20-умумтаълим мактаби учун 660 ўринли янги ўқув биноси қурилмоқда
2252025-09-09 14:44


УЧКЎПРИК ТУМАНИ ФЕРМЕРЛАРИ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГ ФЕРМЕРЛАРГА МУРОЖААТИ
2632025-09-03 12:27