Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 2 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Учкўприкда “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсуми ғолиблари тақдирланди

 2022-11-28 16:12:56    160

PDF юклаш
Чоп этиш


Учкўприк тумани маданият марказида “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсуми ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
Давлатимиз раҳбарининг “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий этилган “Беш ташаббус олимпиадаси"нинг иккинчи мавсуми доирасида ёшлар маданият, санъат, спорт, китобхонлик йўналишлари бўйича 14 та лойиҳада иштирок этди.
Жорий йилнинг 10 август кунидан старт олган олимпиаданинг иккинчи мавсуми доирасида беш ёш тоифасида ўсмир ва ёшлар ўртасида спортнинг волейбол, енгил атлетика, шахмат, шашка, стол тенниси, стритбол ва workout турлари буйича мусобақаларнинг маҳалла, сектор ҳамда туман босқичлари ўтказилди.
Тадбир давомида спортнинг 9 тури бўйича мусобақаларда, шунингдек, “Ёш китобхон”, “Заковат” интеллектуал ўйини, “Миллий ва замонавий чолғу ижрочилиги”, “Ёшлар рақс фестивали”, “Қувноқлар ва зукколар” танловларининг туман босқичида ғолиб ва совриндорликни қўлга киритган ёшлар муносиб эътироф этилди. 
Уларга туман ҳокимлиги ва ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимининг тегишли даражадаги диплом ва эсдалик совғалари топширилди.