Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“Беш ташаббус олимпиадаси”: футбол мусобақаларининг сектор босқичи ғолиблари аниқланди

 2023-04-18 14:55:34    155

PDF юклаш
Чоп этиш


Учкўприк туманида “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг биринчи мавсумига старт берилган эди. Маҳаллаларда 7-10 ёш, 11-15 ёш, 16-21 ёш, 22-26 ва 27-30 ёшли ўсмир ва қизлар ўртасида спортнинг мини-футбол, волейбол, енгил атлетика, шахмат, шашка, стол тенниси, стритбол, миллий кураш ва workout турлари буйича мусобақалар ўтказилмоқда.

 

“Фаровон”, “Қумариқ”, “Бегобод” ва “Янгибоғ” маҳалла фуқаролар йиғинларида олимпиада доирасида спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақаларнинг сектор босқичи бўлиб ўтди.

 

4 та сектор ҳудудидаги маҳаллалар жамоалари иштирок этган мазкур босқич кескин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди. Ғолибликни қўлга киритган жамоалар мусобақанинг туман босқичига йўлланма олишди.

 

Маълумот учун, давлатимиз раҳбарининг “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий этилган “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг биринчи мавсуми доирасида ёшлар маданият, санъат, спорт, китобхонлик, IT йўналишлари бўйича 14 дан ортиқ танлов ва мусобақаларда иштирок этишади.