Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

УЧКЎПРИКЛИК КАСАНАЧИ АЁЛЛАР 50 МИНГГА ЯҚИН НИҚОБ ТИКИШДИ

×

 2020-04-05 14:08:55    1027

PDF юклаш
Чоп этиш


Учкўприк тумани Муллазоир мавзесидаги намунали хонадонларда яшовчи ногиронлиги бор 10 нафар хотин-қиз касаначилик фаолиятини йўлга қўйиш орқали иш билан таъминланди. Айни пайтда улар “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида фаолият юритаётган "Pipitto" корхонаси буюртмаси асосида ўз уйларида ҳимоя ниқобларини тикишмоқда.

Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Мунира Холмирзаеванинг таъкидлашича, айни пайтгача касаначи аёллар 47 минг дона ҳимоя ниқоби тикиб, буюртмачига етказиб беришган.

Аввалроқ уй-жойга муҳтож, оғир ижтимоий вазиятда яшаётган ҳамда ногиронлиги бўлган хотин-қизлар Муллазоир мавзесидаги янги уй-жойларга кўчиб ўтганди.

Арзонлаштирилган лойиҳа асосида уй-жойлар билан таъминланган, лекин доимий даромадга эга бўлмаган ва кредитини қоплашга лаёқатсиз, бироқ касаначилик билан шуғулланиш истагидаги хотин-қизларга туман ҳокимлиги томонидан замонавий тикув машиналари етказиб берилган.