Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприк туманида 7 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади

 2022-09-08 10:21:44    172

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 31 йиллик тантаналари арафасида Учкўприк туманида 7 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади.
Байрам кунларида мактабгача таълимга қамров даражаси нисбатан паст бўлган қишлоқларда маҳаллий тадбиркорлар томонидан ташкил этилган мазкур оилавий боғчалар 250 нафар болажонларни қабул қилиб олди.
“Юлғунзор” маҳалла фуқаролар йиғинида шу кунга қадар давлат мактабгача таълим ташкилоти мавжуд эмасди. Тадбиркор Гўзалхон Маҳмудова томонидан “Камалак” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил қилиниб, ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 50 нафар болажонлар боғчага жалб этилди.
Оилавий боғчаларнинг тантанали очилиш маросимларида сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, жамоатчилик вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди. 
Таъкидланишича, Учкўприк туманида мактабгача таълим ташкилотлари сони ва болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш даражаси йилдан йилга ортиб бормоқда. Мактабгача таълим масканларини кўпайтириш учун оилавий, нодавлат ҳамда давлат-хусусий шериклик асосидаги боғчалар ташкил этилмоқда.
Маълумот учун, 2017 йилда Учкўприк туманида 33 та мактабгача таълим ташкилоти фаолият олиб борган. Бугун туманда мактабгача таълим ташкилотлари сони 175 тага етган бўлиб, шундан 41 таси давлат, 132 таси оилавий ва 2 таси давлат-хусусий шерикчилик асосидаги муассасалардир.
2017 йилда Учкўприк туманида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари 3 минг 620 нафарни ташкил этган бўлса, ўтган давр мобайнида ушбу кўрсаткич қарийб 5 баробарга ортган. Бугун туманда 15 минг 121 нафар боғча ёшидаги болалар мактабгача таълимга қамраб олинган.