1122025-07-29 15:40
Учкўприклик тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди







Президентимиз ташаббуси билан ҳар йили 20 август куни тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилади. Шу муносабат билан жорий йилнинг 20 июлидан 20 августигача вилоятимизда “Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот” ойлиги эълон қилинган.
Мазкур ойлик доирасида вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов Учкўприк туманида тадбиркорлар билан мулоқот ўтказиб, уларнинг фаолияти бўйича юзага келаётган муаммо ва таклифларни ўрганди.
Учрашувда турли йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлар истиқболли лойиҳалари, уларни кенгайтириш учун банк кредити олиш, ер масалалари, инфратузилмани яхшилаш, рухсат бериш ҳужжатлари ва тадбиркорликни ривожлантириш билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаат қилдилар.
Тадбиркорликни ривожлантириш, юзага келаётган муаммо ва тўсиқларни ўрганиш ҳамда бартараф этиш мақсадида ўтказилган учрашувда ҳар бир мурожаат бўйича масъул идора ва ташкилотларга аниқ вазифалар юклатилиб, ижроси назоратга олинди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz


“Долзарб 90 кун” тадбирлари давом этмоқда
5742025-07-23 16:53



Литийли аккумуляторлар ишлаб чиқариш лойиҳасининг қурилишига старт берилди
14732025-07-14 16:40