282025-10-11 10:27
Ҳоким қабули: фуқароларнинг муаммолари ва мурожаатлари ўрганилди





Учкўприк туманида аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида давлат ташкилотлари раҳбарлари иштирокида фуқаролар қабуллари ўтказилмоқда.
Халқ қабулхонасида ташкилланган навбатдаги қабулда туман ҳокими Қодиржон Эркабоев, туман прокурори Ўктамжон Йўлчиев, ички ишлар бўлими, солиқ инспекцияси ва масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
Қабул давомида 29 нафар фуқаро томонидан уй-жой, тиббий хизмат, ижтимоий-иқтисодий, коммунал соҳалар ва маҳалла инфратузилмасини яхшилаш каби масалаларга оид мурожаатлар билдирилди.
Айрим фуқароларга шу ернинг ўзида зарур тавсиялар берилиб, мурожаатлари ечимини топган бўлса, ҳал этилиши учун муддат талаб этиладиган масалалар мутасаддиларга қўшимча ўрганиш учун йўналтирилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

“Бегмурод” маҳалла фуқаролар йиғинида ички йўллар равон бўлмоқда
322025-10-11 10:42

51-умумтаълим мактаби учун 540 ўринли қўшимча ўқув биноси қурилмоқда
312025-10-11 10:38


Ҳукумат ёшларнинг тил ўрганишини субсидия билан қўллаб-қувватлайди
302025-10-11 10:28