332025-10-11 10:42
“Бегмурод” маҳалла фуқаролар йиғинида ички йўллар равон бўлмоқда





Учкўприк тумани маҳаллаларида ҳудуд инфратузилмасини ривожлантириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, жумладан, ички йўллар ҳолатини яхшилаш ва уларни таъмирлаш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.
Мазкур жараёнда “маҳаллабай” ўрганишлар натижасида аҳоли мурожаатлари асосида аниқланган муаммо ва камчиликларни ижобий ҳал этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, “Бегмурод” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисининг мурожаатлари асосида маҳалла ҳудудидаги ички йўлларга асфальт ётқизилиб, соз ва равон ҳолга келтирилди.
Бу каби бунёдкорлик ишлари маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш баробарида ҳудуд аҳолисининг хурсандчилигига ҳам сабаб бўлмоқда.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

51-умумтаълим мактаби учун 540 ўринли қўшимча ўқув биноси қурилмоқда
322025-10-11 10:38


Ҳукумат ёшларнинг тил ўрганишини субсидия билан қўллаб-қувватлайди
312025-10-11 10:28

Ҳоким қабули: фуқароларнинг муаммолари ва мурожаатлари ўрганилди
282025-10-11 10:27