Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
0
0
Sayt test rejimida ishlamoqda...

112025-09-18 10:41

СИФАТЛИ ТАЪЛИМ – ЁРҚИН КЕЛАЖАК

http://api3.fergana.uz/files/151600/news/file-2101018056151370.jpg
http://api3.fergana.uz/files/151600/news/file-2101018056154955.jpg
http://api3.fergana.uz/files/151600/news/file-2101018056156150.jpg
http://api3.fergana.uz/files/151600/news/file-2101018056157345.jpg
Учкўприклик ёшларнинг фан ва таълим, спорт ва ижтимоий ҳаётдаги ютуқлари эътирофга лойиқ. Тумандаги 2-сон политехникумда хорижий тилларни ўқитиш ишлари намунали йўлга қўйилган бўлиб, рус, инглиз ҳамда немис тиллари чуқур ўргатилмоқда. Бу ерда ёшларнинг тил ва касб-ҳунар ўрганишлари учун барча шароитлар мавжуд. Ҳар бир ўқув хонаси замонавий электрон доска ва проекторлар билан жиҳозланган. Политехникумда ташкил этилган “Ёшлар маркази”да шахмат, хорижий тиллар, IT тўгараклари мунтазам фаолият юртимоқда. Бу эса ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Мисол учун, “Германияда касбий таълим” лойиҳаси доирасида ўтган ўқув йилида 21 нафар талаба махсус курсларни тамомлаб, таҳсилни давом эттириш ва ишлаш учун олмон юртига жўнаб кетишди. Бу йил эса вилоят олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси ташаббуси билан яна 17 нафар ёшлар немис тилига ўқитилмоқда. Таълим муассасасида спортга эътибор ҳам юқори. Бу ерда 2017 йили ташкил этилган “Akhmad club”да спортнинг волейбол, бокс, енгил атлетика, баскетбол, кураш каби турлари бўйича юзлаб чемпионлар етишиб чиқмоқда. Жумладан, ушбу клуб тарбияланувчилари – волейбол бўйича икки карра Осиё чемпиони, саккиз карра мамлакат чемпиони бўлган Зарнигор Асқарова, белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпиони Диёрбек Полвонбоев каби ёшлар ҳозирда турли соҳаларда намунали хизмат қилмоқдалар. Ўқувчи-ёшларнинг меҳнат бозорида рақобатбардош касб йўналишларини эгаллашлари, дуал таълим асосида бир вақтнинг ўзида ҳам ўқиб, ҳам ишлашлари учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Таълим муассасасининг пайвандлаш тўгараги ўқувчилари томонидан уй-жойлар қурилиш ишларида, ғишт териш ва бетон қопламаларни қуйишда зарур ҳисобланган симтўр ишлаб чиқарилаётган бўлса, тикувчилик йўналиши таълим усталари раҳбарлиги остида турли ёпинчиқлар, дастурхонлар, болалар кийимлари тикиш йўлга қўйилган. Амалий машғулотлар ва тайёрланган маҳсулотларни сотиш учун туман ҳокимлиги ташаббуси билан “Бобошбек” савдо комплексида алоҳида жой ҳам берилган. Дуал таълим асосида ўқувчилар ҳафтанинг уч кунида политехникумда таҳсил олишади, уч кун эса тикувчилик сир-асрорларини ўрганишади.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz