472025-09-23 17:22
Учкўприк туманида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги
ПФ-6166-сон Фармони ва 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарори ҳамда 2025 йил 25 июлдаги "Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-117-сон Фармонида белгиланган топшириқлар асосида Учкўприк тумани ҳокимлигида ""edo.ijrо.uz" ижро интизоми идоралараро электрон тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ҳамда мажлис баёнларида берилган топшириқлари ўз вақтида ижрога қаратилиб, тўлиқ ва сифатли бажарилиши қатъий назоратга олинган.
Туман ҳокимлигида "edo.ijrо.uz"" тизимида назоратга олинган топшириқлар ижроси "кунбай" таҳлил қилиниб борилмоқда.
Ҳар ҳафтанинг душанба куни туман ҳокими раҳбарлигида, ҳафтанинг жума кунлари ҳокимнинг биринчи ўринбосари ҳузурида ижро интизоми ҳолати танқидий муҳокама қилиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларидаги топшириқларини ижросини ўз вақтида сифатли таъминланиши қатъий назорат қилинмоқда.
Таҳлиллар натижалари бўйича, ижро интизомини таъминлашда йўл қўйилган тизимли камчиликлар, уларнинг сабаблари аниқланиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилган.
Топшириқлар ўз муддатларида бажарилишини таъминлаш мақсадида ҳар ойнинг 25-санасида "Эдо.ижро.уз" тизимида ижро муддати келгуси ойда келадиган топшириқлар рўйхати шакллантирилиб, масъул туман ҳокимининг ўринбосарлари, гуруҳ ва бўлим бошлиқларига тааллуқли ташкилот ва корхоналарга юборилмоқда.
Шундан келиб чиқиб, масъул ижрочилар кесимида календар жадвал ва "йўл хариталари" тасдиқланиб, шу асосида иш ташкил этилмоқда.
Ижро интизоми назорати бўлими томонидан ҳар ойда топшириқлар ижро ҳолати танқидий таҳлил қилинган ҳолда маълумотнома ва жадваллар тайёрланиб, туман ҳокимига киритиб борилмоқда.
Бажарилмай қолаётган ҳамда муддати келаётган топшириқлари ўз вақтида бажарилишини таъминлашда туман корхона ва ташкилотлар билан мунтазам равишда муҳокама қилинмоқда.
Туман ҳокимлиги масъул ходимлари томонидан ҳар ойда тасдиқланган график асосида туман ташкилот ва корхоналарда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлари ижроси мақсадли ва комплекс ўрганишлар ўтказилмоқда.
2025-йилнинг 8 ойи давомида туман ҳокими ҳузурида - 24 та маротаба, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари - 32 та маротаба ҳамда 2 та халқ депутатлари туман Кенгаши йиғилишида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро ҳолати муҳокама қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 ноябрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича берилган топшириқлардан келиб чиқиб, ҳар бир топшириққа "темир интизом" билан жиддий ёндашиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг топшириқларини ўз вақтида, самарали ҳамда тўлиқ бажаришда туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг роли ҳамда шахсий жавобгарлигини ошириш чоралари кўрилиб, сусткашликка йўл қўйган масъул раҳбарларга нисбатан интизомий жазо чоралари кўриб борилмоқда.
"Эдо.ижро.уз" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимида 2025-йилнинг ўтган даври давомида туман ҳокимлигига Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларидаги 94 та ҳужжутларидаги (25 та Фармон, 42 та қарор, 2 та фармойиш ва 25 та мажлис ва ташриф баёнларида)ги 2132 та топшириқ келиб тушган бўлиб ушбу топшириқларни ижросини ўз вақтида сифатли таъминлаш мақсадида ҳар битта ҳужжат бўйича назорат режалари ишлаб чиқилиб, тааллуқлиги бўйича туман ҳокими ўринбосарларига, бўлим ва гуруҳ рахбарларига ижро учун юборилган.
Бугунги кунда ушбу топшириқларнинг 1 361 таси бажарилган, 771 та топшириқларнинг ижроси давом этмоқда.
Жорий йилнинг август ойида "edo.ijrо.uz"" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимидаги топшириқларда туман ҳокимлиги масъул бўлган 184 та топшириқлар бажарилиши белгиланган бўлиб, ушбу топшириқларнинг барчасининг ижроси таъминланди.
Жорий йилнинг сентябрь ойида "edo.ijrо.uz" тизимида туман ҳокимлиги масъул бўлган 188 та топшириқлар бажарилиши белгиланган бўлиб, мазкур топшириқларнинг ижросини таъминлаш бўйича кунбай календарь график ва ҳар бир ҳоким ўринбосарлари кесимида "Йўл харита"лари ишлаб чиқилиб, тасдиқланган ҳамда ижрога қаратилган.
Сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 188 та топшириқларидан 94 тасининг барвақт ижроси таъминланди ҳамда қолган топшириқлар ижросини белгиланган муддатларда ва сифатли таъминлаш бўйича барча зарурий чоралари кўриб борилмоқда.
Туман ҳокимлиги Ижро интизоми
назорати бўйича бош мутахассиси Нодиржон Йўлдашев
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz



Учкўприк туманидаги энг яхши хотин-қизлар фаоли аниқланди
2342025-09-18 10:43

СИФАТЛИ ТАЪЛИМ – ЁРҚИН КЕЛАЖАК
2182025-09-18 10:41

Ватан учун ижод қил, келажак учун технология ярат!
4452025-09-10 14:10