2382025-09-23 17:27
“Юлғунзор” маҳалла фуқаролар йиғинида Street wоrkout спорт майдончаси фойдаланишга топширилди








Учкўприк тумани "Юлғунзор" маҳалла фуқаролар йиғинида замонавий Street workоut майдончаси бугун кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида фойдаланишга топширилди.
Спорт соҳаси масъуллари, нуронийлар ва фаоллар иштирок этган тантанали очилиш маросимида Учкўприк тумани ҳокими ўринбосари Шуҳратжон Позилов барчани янги спорт майдончаси ишга тушиши муносабати билан самимий табриклади.
"Ташаббусли спорт" лойиҳаси доирасида қурилган, ёшларнинг спорт билан шуғулланиши учун барча шароитларни ўзида жам қилган ушбу спорт майдончаси 38-умумтаълим мактаби ҳудудидан ўрин олди.
Стритбол ва workоut спорт турларини ривожлантириш учун ҳудудларда намунавий лойиҳалар асосида барпо этилаётган бундай спорт майдончалари маҳаллаларда истиқомат қилаётган ёшларнинг бадантарбия ва соғломлаштириш машқлари билан доимий шуғулланиши, улар орасида спортни оммалаштиришга хизмат қилиши билан муҳим аҳамият касб этади.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

“Бегмурод” маҳалла фуқаролар йиғинида ички йўллар равон бўлмоқда
9992025-10-11 10:42

51-умумтаълим мактаби учун 540 ўринли қўшимча ўқув биноси қурилмоқда
10082025-10-11 10:38


Учкўприк туманида 120 ўринли янги мактабгача таълим муассасаси бунёд этилмоқда
10172025-10-11 10:30

Ҳукумат ёшларнинг тил ўрганишини субсидия билан қўллаб-қувватлайди
10282025-10-11 10:28

Ҳоким қабули: фуқароларнинг муаммолари ва мурожаатлари ўрганилди
10052025-10-11 10:27





